Get Mystery Box with random crypto!

“EPS” маркази директори билан учрашув ўтказилди Ташқи меҳнат | Koruzeps.uz/rasmiy 2- kanal

“EPS” маркази директори билан учрашув ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази директори Квон Тхэ Гём билан учрашув ўтказилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи М.Маматхонов, Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази директори Квон Тхэ Гём ва Агентлик масъул ходимлари иштирок этган тадбирда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасига ишга жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

2020 йилда жами 865 нафар биринчи маротаба ҳамда 412 нафар қайта шартнома билан келган фуқароларга шартномалар берилган бўлиб, пандемия сабабли шулардан 90 нафаригина Корея Республикасига ташкилий тарзда жўнатилган. Айни пайтда минг нафардан ортиқ фуқаролар ташкилий тарзда жўнашни кутиб турибди. Ушбу фуқароларнинг эртароқ кириб бориши учун икки давлатнинг пандемия ҳолатидан келиб чиқиб тез орада жўнатиш жараёнини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Агентлик раҳбари томонидан 2019 йил 19 апрелда имзоланган Англашув меморандумига ўзгартириш киритиш таклифи билдирилди, яъни қурилиш ва пайвандчилик соҳаларини меморандумга киритиш масаласидаги таклифларни муҳокама қилиш юзасидан Корея Республикасининг Бандлик ва меҳнат вазирлиги, Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ҳамда бошқа тегишли идоралар билан учрашув ҳамда музокаралар ўтказиш ҳамда 2021 йил бўйича EPS-topik махсус тест имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ҳозирги кунда Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилаётгани, шуни инобатга олиб жаноб Квон Тхэ Гёмдан Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ушбу муаммони ҳал қилиш, яъни Ўзбекистонни қизил ҳудуддан чиқариш ва Е-9 визасига эга ўзбек ишчиларни ташкилий тарзда жўнатиш сонини кўпайтириш бўйича Ҳукумат доирасида музокара ўтказиш таклифи билдирилди.
Каналга обуна бўлиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEXkOt4Ugs-WdK5HBw