Get Mystery Box with random crypto!

Абдуроҳман Тблог'с

Telegram kanalining logotibi uz_abdurohman — Абдуроҳман Тблог'с А
Telegram kanalining logotibi uz_abdurohman — Абдуроҳман Тблог'с
Kanal manzili: @uz_abdurohman
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 25

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-27 17:54:12
Ожидание VS Реальность туркумидан.

Тепадаги биринчи 2та расм шкаф қандай бўлиши кераклиги, пастдаги 3та расм эса бизнинг шкаф қандай бўлгани.

PS. Аслида биринчи пост пластик карталар ҳақида бўлиши керак эди. Уни кейинги постимда батафсил ёзаман унда.
125 views14:54
Ochish/sharhlash
2022-08-27 17:49:03 Ассалому Алейкум барчага. Бугун ўзимнинг биржа орқали товар харид қилганда бўлиб ўтган тажрибам билан сизлар билан бўлишмоқчи эдим.

Кўпчилик билса керак, ташкилотга 1С дастурини ўрнатишга борганимда, биринчи навбатда 1С ишлаши учун сервер ва сервер туриши учун шкаф буюртма бераман (агар серверни шкафга ўрнатиш талаб қилинса агар). Навбатдаги ташкилотим ҳам бундан мустасно бўлмади ва уларга ҳам шу топшириқ берилди. Фақат ташкилотда менга қадар сервер сотиб олинган ва ўша серверга қўшимча қурилма ва шкаф олиш буюртма берилди. Ташкилот давлат ташкилоти бўлгани учун, барча харидлар биржа орқали амалга оширилади. Бу гал ҳам керакли 3та қурилма ва сервер учун шкаф тендерга қўйилди. Лекин айнан шу тендерга қўйишда эътиборсизликка йўл қўйилди, яъни шкаф параметрлари бўйича интернет дўконига керакли шкаф танланилиб, ўша ерда ёзилган параметрлар тендерга қўйилди. Натижада тендерни ютиб олган водийлик тадбиркор бизни чув туширди. Худди ўша параметрлари бўйича Ўзбекистонда ишлаб чиқарадиган заводга буюртма берган ва завод ўзи билганча ишлаб чиқарган. Бир томондан, қувонарли ҳолат, албатта, Ўзбекистонда ҳам шунақа шкафдарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйилганлиги, иккинчи томондан эса ачинарли ҳолат. Шкаф шу даражада туфта ясалганки, что шкафни йиғиб устига ЮПСни қўйган эдик, шкаф ичида бўлган паддон қийшайиб қолди. Завод ходимларга ва сотувчига шуни айтганда, завод ходимлари шкафни хато тергансиз, шунинг шунақа бўлган деб жавоб беришди. Шкафни расво даражада ишлаб чиқарилганини шкафни теришда маълум бўлди: шкафни териш учун инструкция йўқ эди. Мен олдин терган шкафларни эслаб ўшандан теришни бошлаганимда тупикка кириб қолдим ва шунда шкаф упаковкасидаги телефон рақамга телефон қилиб, завод рахбарияти билан видеосвяз орқали шкафни йиғдик. Хуллас калон, шкафни йиғиш бир история бўлди. Ундан сўнг сервер шкафларда ролик бўлади. Шу ролиги йўқ эди ва айнан шу ролик йўқ деб слтувчи акага чиққанимизда, ТЗда йўқ нарсани мен бермайманку, сизлар ТЗни Кобалт 1 га қўйганмизлар, лекин нархи Кобалт 4 ни пулига ютиб олиб, мен сизларга Кобалт 4 ни бермайманку деб отмазка қилишни бошлади. ТЗни олиб ўқисак, айнан шу шкаф учун ролик бўлиши ёзилган экан. Хуллас, ман 1 ой ўтган бўлса ҳам, ролик ҳали келмади, лекин водийлик тадбиркор фактурани қабул қилишни, чин йигитлик сўзи, роликни орқадан юборишни ваъда берган эди.

Хуллас, бу сотиб олган шкафимиз шахсан мен учун жуда катта дарс бўлди. Аслида бу мақолани мен анча олдин ёзишни бошлаган ва ташлаб қўйган эдим. Бугун президент Ўзбекистонда янги датацентрни очилишига борганида ўша ердаги ўрнатилган шкафларни кўриб ёдимга тушиб кетди ва мақолани охиригача ёзишга аҳд қилдим. Хулоса шуки, агар шкаф сотиб олмоқчи бўлсанигз ТЗсини ҳам жуда қаттиқ қўймасангиз, шунақа туфта шкафни сотиб оласизлар. Расмлар илова қилинади.
108 views14:49
Ochish/sharhlash
2022-08-03 14:23:13 Бисмиллахир Рохманир Рохийм.

Ассалому алейкум канал ўқувчилари, меҳмонлари ва просто так ўтиб кетувчилари. Менинг исмим Абдуроҳман ва мен дастурчиман. Дастурлашдан ташқари таълим, аудит, тизим администраторлиги ва яна бошқа соҳаларда фаолият олиб бораман. Энг кўп фаолиятим - бошқаларга ақл ўрганиш бўлса керак ( ) ва ушбу каналнинг асосий мақсади ҳам асосан шундан иборат бўлади. Канални очиш анча олдин режалаштирилган эди лекин қайсидир сабаблар билан орқага қолиб кетаётган эди. Охирги берилаётган саволлар такрорий бўлмоқда ва шу саволларга ҳамма учун 1 та қилиб жавоб бериш учун каналга ёзишга қарор қилдим ва энг биринчи постим ҳам ҳозирда энг оммавий бўлаётган муаммо ҳақида бўлади. Сизнинг ҳам саволларингиз бўлса, @abdurohmanga_murojaat_bot орқали йўллашингиз мумкин. Мақолаларим орқали бирор бир кишининг кўнглини оғритиб қўйсам олдидан узр сўрайман, чунки мақолалар аччиқ ёзилиши ҳам мумкин. Мақолаларга сиз фикр-мулоҳазаларингизни ва лайк ҳамда дислайк босишларингиз ва мақолаларни бошқаларга ҳам улашингиз мумкин бўлади. Ҳаммаси тушунарли бўлса, биринчи мақоладан бошлаймиз.
82 viewsedited  11:23
Ochish/sharhlash