Get Mystery Box with random crypto!

Бисмиллахир Рохманир Рохийм. Ассалому алейкум канал ўқувчилар | Абдуроҳман Тблог'с

Бисмиллахир Рохманир Рохийм.

Ассалому алейкум канал ўқувчилари, меҳмонлари ва просто так ўтиб кетувчилари. Менинг исмим Абдуроҳман ва мен дастурчиман. Дастурлашдан ташқари таълим, аудит, тизим администраторлиги ва яна бошқа соҳаларда фаолият олиб бораман. Энг кўп фаолиятим - бошқаларга ақл ўрганиш бўлса керак ( ) ва ушбу каналнинг асосий мақсади ҳам асосан шундан иборат бўлади. Канални очиш анча олдин режалаштирилган эди лекин қайсидир сабаблар билан орқага қолиб кетаётган эди. Охирги берилаётган саволлар такрорий бўлмоқда ва шу саволларга ҳамма учун 1 та қилиб жавоб бериш учун каналга ёзишга қарор қилдим ва энг биринчи постим ҳам ҳозирда энг оммавий бўлаётган муаммо ҳақида бўлади. Сизнинг ҳам саволларингиз бўлса, @abdurohmanga_murojaat_bot орқали йўллашингиз мумкин. Мақолаларим орқали бирор бир кишининг кўнглини оғритиб қўйсам олдидан узр сўрайман, чунки мақолалар аччиқ ёзилиши ҳам мумкин. Мақолаларга сиз фикр-мулоҳазаларингизни ва лайк ҳамда дислайк босишларингиз ва мақолаларни бошқаларга ҳам улашингиз мумкин бўлади. Ҳаммаси тушунарли бўлса, биринчи мақоладан бошлаймиз.