Get Mystery Box with random crypto!

Болаларга массаж керакми? Сўнгги бир неча кун давомида ижтим | Dugona

Болаларга массаж керакми?

Сўнгги бир неча кун давомида ижтимоий тармоқларда болалар массажи билан боғлиқ видеотасвирлар муҳокамаси авж олди. Чилонзорлик кунг-фу устаси нокомпетент массажчининг ҳаракатларидан ҳар қандай совуққон одамнинг тепа сочи тикка бўлади.

Қоидаси бўйича бажарилмаган ҳар қандай массаж боланинг шахсий ҳудудига бостириб қириш билан баробар.
Боланинг табиий ҳолатига таъсир қилиш, кафтларини мажбуран очиш, нотаниш одам билан контакт болада стресни юзага келтириши мумкин.

Қуйидаги ҳолатларда массаж қатъиян ман қилинади:
1.5 ойликкача бўлган даврда
вазн етишмовчилигида (2-3 босқич гипотрофияси)

тери хасталикларида
юқори ҳароратда
респиратор инфекциялар вақтида
ҳар қандай ўткир ёки сурункали инфекциянинг авж олган вақтида
юрак, ўпка ва бошқа аъзолар хасталиклари мавжуд ҳолатда
эпилепсия мавжуд бўлганида
жарроҳлик аралашувидан сўнг бир ой давомида.

Ёдингизда тутинг: массаж вақтида боланинг йиғлаши ҳеч кимга фойда келтирмайди!