Get Mystery Box with random crypto!

Ёмон хотиманинг аломатлари 1. Ширк устида ёки Аллоҳ ва Расули | ...

Ёмон хотиманинг аломатлари

1. Ширк устида ёки Аллоҳ ва Расулининг буйруқларини менсимаган ҳолда вафот этиш. Масалан, намозга бепарволик қилиб турганда, хамр, гиёҳванд моддалар истеъмол қилиб турганда, қўшиқ, мусиқа, турли беҳаё филмлар томоша қилаётганда, умуман, Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган ишларни қилиб турганда вафот этиш.
2. Вафот этаётган пайтда қовоқнинг солиниши, юзнинг қорайиши, юзда норозилик асарининг зоҳир бўлиши. Албатта, бу норозилик фариштадан эшитилган Аллоҳнинг ғазаби ҳақидаги хабар туфайли юзага келади. Бутун жасаднинг қорайиб кетиши ва ҳоказо.
Энди, намозга бепарволик қилувчиларга, хусусан, уни ўқимай юрганларга биродарлик маслаҳатим шуки, улар тезда тавбага шошилишсин! Намозни ўз вақтида қолдирмай ўқишга ҳаракат қилишсин! Чунки, намоз ислом динининг устунидир. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Биз билан уларнинг орасидаги фарқ намоздир. Ким уни тарк қилса, кофир бўлибди” деганлар. Аҳмад ва Молик ривоят қилишган.
Яъни, ким намозни тарк қилса, унга нисбатан бепарволик қилса, иймони ноқис бўлади, комил мўмин бўлмайди. Борди-ю, қасддан тарк қилса ёки унинг фарзлигини инкор этса, кофир бўлишида шубҳа йўқ.
Намоз ўз соҳиби учун мустаҳкам қўрғондир. Ҳақиқий маънода ўқилган намоз ўз соҳибини фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради. Аллоҳ таоло: “Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур” (Анкабут, 45) деб марҳамат қилган.
Эй дўстим, сен ўзингни ушбу мустаҳкам қўрғон билан сақлаяпсанми? Сен ҳар куни эшигинг ёнида оқадиган анҳорда кунига беш маҳал чўмилиб, покланганинг каби, хатоларингни ҳам кунига беш вақт намоз билан ювяпсанми? Фурсатни қўлдан бой бермасдан туриб, тавба қилиб ол! Ўлим фариштаси келиб қолмасидан олдин отингни қамчила! Чунки, сен бу дунёда қилган барча ишларинг мукофотини ёки жазосини фаришта жонингни олаётган чоғдаёқ кўра бошлайсан. Шундай экан, яхшилик уруғини эк! Яхши ҳосил териб оласан. Аммо кимда-ким бу яхшиликдан юз ўгирса, намозни тарк қилса, унинг хотимаси ёмонлигининг аломати – ғассол юваётган пайтда бутун жасадининг қорайиб кетишидир.
Аллоҳдан бу каби хотимадан паноҳ сўраймиз. Эй меҳрибон Роббимиз, бизларни ўлимга чиройли тайёргарлик кўриб, гўзал хотима топадиган бандаларингдан қилгин!

Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ