Get Mystery Box with random crypto!

Товуқ ўғриси Ҳазрат Мавлоно Румий ваъз ўқиб юрган замонда бир | ...

Товуқ ўғриси

Ҳазрат Мавлоно Румий ваъз ўқиб юрган замонда бир қизиқ воқеа содир бўлибди:
Маҳалладаги бир одамнинг товуқларини тез-тез ўғирлаб туришар экан. Бу одам нима қилишни билмай, ҳазратнинг олдига бориб:
- Тақсир, товуқларимни ўғирлашяпти. Буни қўшниларим эканини аниқладим-у, лекин қайси бирилигини билолмаяпман. Илтимос, менга ёрдам беринг, - дебди.
Мавлоно ҳазрат ўйлаб туриб, эртага ҳамма қўшниларингни бомдод намозига чақириб келгин, дебдилар. Эртаси куни бомдод намозига бутун маҳалла йиғилиб келишибди. Ҳазрат намозни ўқиб бўлгач, ваъзни бошлабдилар:
- Азизлар, ўғрилик жуда ҳам ёмон оқибатли гуноҳлардан ҳисобланади. Шундай одамлар борки, қўшнисининг товуғини ўғирлаб, патларини юлиб, тағин уялмасдан бошида ўғирланган товуқнинг патлари билан намозга ҳам келади, - деб бир нафас тўхтабдилар.
Шу маҳал ўтирганлардан бири безовта бўлиб, дарҳол қўлини бошига олиб борибди.
Шу тариқа Мавлоно Румий ўғрини аниқлаб олган эканлар.

Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ