Get Mystery Box with random crypto!

#Табрикнома Ҳурматли юртдошлар, қадрли таълим соҳаси фидойилар | Xalq ta'limi xodimlari | RASMIY KANAL

#Табрикнома
Ҳурматли юртдошлар, қадрли таълим соҳаси фидойилари!

Аввало, барчангизни шукроналик, меҳр-мурувват, шодлик ва хурсандчилик айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман ва сизларга ўзимнинг энг эзгу тилакларимни билдираман.

Барчамизга яхши маълумки, ушбу шукуҳли кунларда ҳар бир ватандошимиз оила аъзолари ва яқинларига ўзининг энг эзгу тилакларини билдириб ўтади. Қалбида эзгулик ҳисси мужассам ҳар бир инсон ўзгаларга яхшилик улашишга ошиқади.

Шу маънода Қурбон ҳайити бугунги тинч ва тотув кунларимиз қадри, оилаларимиз тотувлиги, дастурхонимиз тўкинлиги, турмушимиз фаровонлигини кўпроқ ҳис қилишга ундайдиган файзли ва баракотли айёмдир.

Азиз ватандошлар!

Барчангизни яна бир бор Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан қутлаган ҳолда, сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат тилайман.

Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири


https://t.me/ustozlar_uchun