Get Mystery Box with random crypto!

​​ Ушбу шеъримни 8 декабрь--Ўзбекистон Республикаси Конституц | Xalq ta'limi xodimlari | RASMIY KANAL

​​ Ушбу шеъримни 8 декабрь--Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилган куннинг қутлуғ 30 йиллик муборак аёмига бағишлайман.

Бахт китоби

Қонунлари одил элим,
Халқим яшар бахтиёр.
Раҳмат сенга азиз Ватан,
Қадр топган ҳур диёр.

Саккизинчи декабрь,
Дилдан ўчмас бир умр,
Конституциям юлдуздек,
Ҳаётга бахш этди нур.

Мўъжизалар рўй берди,
Китоб ёшлар қўлида.
Гуллаб дилда орзулар,
Нур сочар бахт йўлида.

Қомусим ҳар бобидан,
Бу севинч китобидан.
Фахрландим зулматни,
Ёритган офтобидан.

Қонунларга риоя этган,
Юксак миллат камоли.
Ширин ҳаёт,тинч турмуш--
Халқнинг порлоқ иқболи.

Эркин ва озод шахсни,
Ўйлаган ёш авлодни,
Улуғлари доно халқ,
Яшнатарлар ҳаётни.

"Куч---адолатдадир",
Деган Темур бобом ҳам,
Қонунин ҳурмат қилган,
Миллат кўрмас асло ғам.

Қувончларнинг чеки йўқ,
Хурсанд аёл,эркаклар.
Ҳақиқатга айланди,
Ўтмишдаги эртаклар.

Ҳуқуқий демократик,
Давлатим пойдевори.
Қутлуғ бўлсин навқирон,
Тўлган ёшинг баҳори.

Бахтиёр Йўлдошев
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.


https://t.me/ustozlar_uchun