2021 йил малака тоифаси аттестацияси учун тўлов қилиш бошла | "УСТАЗ ЖОЛЫ" газетасы каналы
2021 йил малака тоифаси аттестацияси учун тўлов қилиш бошланди
2021 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси режасига кўра 1 февралдан бошлаб :
Аттестацияга жалб қилинган педагог тўғрисидаги маълумотлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг - маълумотлар электрон базасига киритилади;
Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
Тўлов миқдори: 245 000 (икки юз қирқ беш минг) сўм;
Ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
(Тўлов топшириқномасида тўлов мақсади, тўловчининг Ф.И.О. тўлиқ ва шахсий СТИР (ИНН) рақами кўрсатилиши мақсадга мувофиқ )
Февраль ойида онлайн репетициялар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, фанлар кесимида қачон ўтказилиши ҳақида Таълим инспекциясининг расмий телеграм канали орқали хабар бериб борилади.