Get Mystery Box with random crypto!

​​Тўғри овқатланиш билан барча касалликларни даволаса бўлади, | Rashid Usmonov live

​​Тўғри овқатланиш билан барча касалликларни даволаса бўлади, ҳа барчасини!

Агар бемор тинимсиз тўғри овқатланиш илмини ўрганса ва шу йўналишда изланиш олиб борса у саратонга ёки қандли диабетга чалинган бўлса ҳам, инсулт, инфарк, умуртқа чурраси, фарзандсизлик, хуллас ҳар қандай дардига шунчаки дори-уколсиз, гиёҳ-маъжунсиз шифо топа олади.

"Мен тўғри овқатландим, фойда қилмади" дейдиган беморлар тўғри овқатланмапти. Улар шунчаки бошқа бир кишини тўғри овқатланишини ўзида қўллаб кўрган бўлиши мумкин, ҳар бир тана алоҳида характерга эга. Яна бир ҳолат бўладики табиб нотўғри маслаҳат беради ёки табибни бемор яхши тушунмайди, ихлос ила айтганидек овқатланмайди, кейин шунчаки "Фойда бермади", деб юради.

Умуман овқатланмасдан очлик қилиш ҳам ким учундир жуда шифо бўлувчи тўғри овқатланиш бўлиши мумкин.

Яна шуни айтиш керакки, замонавий тиббиётни тавсияларидан кўра табибларни тўғри овқатланиш тавсиялари анча кучлидир, мизожга мос овқатланиш керак. (Лекин унақа кучли табиблар жуда кам)

Қўшимчасига ҳар бир иқлим, ҳудуд, минталитетни ўзини мутахассислари маслаҳат бергани маъқул, Британиялик олимни маслаҳатлари бизни иқлимга тескари ишлаши ҳам мумкин. Шунингдек бошқа иқлимни овқатлари ҳам бизга мос тушмаслигини инобатга олиб қўйинг.

Хуллас ўша гап, аввало 100 йил ортга қайтинг мақоласини ўқинг, ота-боболаримиз жуда тўғри овқатланган, буни яна қайта фан кашф қилиши шарт эмас ва улар билган даражада қила олмайди ҳам.

Аслиятга қайтайлик, ҳаракатни канда қилмасдан тўғри овқатланайлик дўстлар.

Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |