Get Mystery Box with random crypto!

​​Жийда меваси ҳақида 'Табиати совуқ-қуруқ. Меъдани қуритади, | Rashid Usmonov live

​​Жийда меваси ҳақида

"Табиати совуқ-қуруқ. Меъдани қуритади, заҳарланишдан пайдо бўладиган ич кетишни тўхтатади.

Пўстидан дамланган чой иситмани туширади. Жийда камқонликда, бўй ўсмаслигида, танада туз-сув мутаносиблигини сақлаш учун, одамнинг фикрлаш қобилиятини ошириш учун ҳам истеъмол қилинади.

Жийда қайт қилишни тўхтатади, пешоб ҳайдайди, меъда фаолиятини яхшилайди, сафрони босади, ичдан қон кетиш ва бавосилга фойда беради."

Манба: https://t.me/dardgadovo

Мен ҳар йили жийда пишганда 3-4 кг уйда олиб қўяман ва кейинги мавсум меваси пишгунигача ҳафтасига икки-уч бор 6-8 донадан еб юраман.

Жийдани меваси билан бавосилни (геморойни) даволаса бўлади, яъни бу ўта кучли қабзият ҳолатларида ични юмшатиш хусусиятига эга ҳисобланади, аксинча ич кетишида ични тўхтатиш хусусиятига ҳам эгадир.

Ундан ташқари жинсий қувватни ошириш ва простата бези касалликларида ҳам кони фойдалиги синовдан ўтган.

Хуллас, бир сўз билан жийда минг дардга даво мева ҳисобланишини айтиш жоиз.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |