Get Mystery Box with random crypto!

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танло | Urgut yangiliklari

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Оила ва хотин - қизлар бошқармаси:

— Ургут тумани бўлими "Алгар" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли;

— Ургут тумани бўлими "Ғиштмачит" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли.

Ҳужжатлар 2022 йил 6 октябрдан 10 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Самарқанд вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси:

— Ургут тумани бўлими бош мутахассиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 6 октябрдан 15 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos