Get Mystery Box with random crypto!

НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ Ургут истироҳат боғида туман ҳоки | Urgut yangiliklari

НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ

Ургут истироҳат боғида туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари туманимиз аҳолиси билан сайёр қабул ўтказишди.

Тегишли соҳа мутасаддилари фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўришди. Қабулда коммунал хизмат кўрсатиш, фуқароларни иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди. Жумладан, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилиб, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган маҳалла аҳолисига моддий ёрдам кўрсатилди.

Айрим мурожаатлар юзасидан фуқароларга тушунтириш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Мурожаатларни ижобий ҳал қилиш юзасидан муддатлар белгиланди. Бу каби сайёр қабуллар давом этади.


Каналимизга қўшилинг

@urgut_xabarlar