Get Mystery Box with random crypto!

#Ифторлик учун фойдали таом Маринадда пиширилган балиқ Масал | UNIVERSAL OSHXONA | DUNYO TAOMLARI | Jaz_Juz

#Ифторлик учун фойдали таом

Маринадда пиширилган балиқ

Масалиқлар:
• Балиқ – 300 г
• Сметана – 100 г
• Озгина имбирь (занжабил) илдизи
• Саримсоқ – 2 та бўлакчаси
• Зайтун мойи – 1 ош қошиқ
• ½ чой қошиқ қизил булғор қалампири, табга кўра туз, зираворлар, кўкатлар.

Тайёрланиши:
1. Балиқни тозалаб, майда бўлакларга бўлиб оламиз.
2. Маринадни тайёрлаш учун сметанага бир чой қошиқ тёркадан ўтказилган имбирь илдизи, чесночницадан ўтказилган саримсоқ, зайтун мойи ва зираворлар солиб, яхшилаб аралаштирамиз.
3. Тайёрлаб олинган маринадни балиқни хамма томонига суртиб чиқамиз ва 30 дақиқа мариновка қиламиз. Фольгага ўраймиз ва духовкага ярим соатга 200⁰ C га қўямиз.
Ифторликка таом тайёр! Ёқимли иштаҳа!

Универсал ошхона