Get Mystery Box with random crypto!

#Саҳарлик учун фойдали таом Мураббо ёки джемли сырник Кечга | UNIVERSAL OSHXONA | DUNYO TAOMLARI | Jaz_Juz

#Саҳарлик учун фойдали таом

Мураббо ёки джемли сырник

Кечга хамирини тайёрлаб қўйиб, саҳарликка духовкага солиб пишириб олиш мумкин бўлган, тез пишар пишириқ.

Масаллиқлар:
Творог (ёғсиз) — 300 г
Тухум — 2 дона
Ун ёки манний ёрмаси — 50 г
Шакар — табга кўра
Мураббо ёки джем – 100 г

Тайёрланиши:
Идишга творог, тухум, шакар солиб аралаштирамиз. Устидан оз - оздан ун солиб аралаштирамиз. Тайёр бўлган хамир массасидан кичик идишчаларни ярмигача хамир соламиз, устидан мураббо солиб, яна устидан идишча тўлгунча хамир соламиз. Шу тартибда идишчаларга солиб чиқамиз. 180⁰ С гача қизиб турган духовкага 20–25 дақиқага қўямиз. Оқсилга бой ва кечгача тўқ тутадиган сырник тайёр! Ёқимли иштаҳа!

Универсал ошхона