Get Mystery Box with random crypto!

34. Нега энди Аллоҳ уларни азобламас экан. Улар Масжидул Ҳаром | Umrah.uz

34. Нега энди Аллоҳ уларни азобламас экан. Улар Масжидул Ҳаромдан тўсмоқдалар. Ҳолбуки, Унинг валийлари эмаслар. Унинг валийлари тақводорлардан ўзга ҳеч ким эмас. Лекин кўплари билмаслар.
Яьни, Аллоҳ уларни азобласа, ҳаққи бор, уларнинг қилмиши азобга лойиқ. Улар одамларни Масжидул Ҳаромдан тўсмоқдалар. Мусулмонларни унга яқинлаштирмаяптилар. Аслида, уларнинг бунга ҳаққи йўқ, улар Масжидул Ҳаромнинг валийлари-мутасаддилари эмаслар. Қандай қилиб Аллоҳнинг уйига кофир-мушриклар валий-мутасадди бўлар экан? Байтуллоҳга фақат бир тоифа одамларгина валий-мутасадди бўла оладилар. Улар тақводорлардир.
Лекин кўпчилик буни билмайди.
Мушриклар қандай қилиб Байтуллоҳга валий-мутасадди бўлсинлар? Улар улуғ мақомдаги ибодатни ҳам нотўғри қиладилар-ку?!
@MEHROB_UZ