Get Mystery Box with random crypto!

ҒАМИМ УММАТ УЧУНДИР Бир куни ҳазрати Али каррамАллоҳу важҳа: | Umrah.uz

ҒАМИМ УММАТ УЧУНДИР

Бир куни ҳазрати Али каррамАллоҳу важҳа:
- Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Сизнинг суннатингиз қайсидир? – деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ:
- Маърифат менинг сармоямдур, динимнинг асли ақлдир. Ишимнинг асоси муҳаббатдур. Муҳаббатсиз ҳеч иш вужудга келмас. Қуролим илмдур. Илмсиз аъмолни Аллоҳ қабул қилмас. Сабр менинг либосимдур. Сабрсиз иймон камолга етмас. Ҳамроҳим Аллоҳ ёдидур. Ҳунарим дунёни тарк қилишдир. Бойлигим Аллоҳ хазинасига ишонишдур. Кўзим нури, кўнглим чироғи намоздур. Кўнглим меваси Аллоҳ зикридир. Фақирлигимдан фахрланурман. Ғамим умматим учундур. Шавқим Аллоҳ дийдорини кўришдур.

“Ғам-қайғусиз яшай десангиз” китобидан.
Каналга
уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg