Get Mystery Box with random crypto!

НАМОЗДА ХУШУЪ ВА ҲУЗУРИ ҚАЛБНИНГ ОСОН РЕЦЕПТИ Ҳазрат Ашраф | UMRAH TRAVEL UZB🕋

НАМОЗДА ХУШУЪ ВА ҲУЗУРИ ҚАЛБНИНГ ОСОН РЕЦЕПТИ

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, хушуъ намознинг руҳидир. Уни ҳосил қилиш учун машойихлар жуда кўп йўл ва амалларни ёзганлар. Тажриба шоҳидки, хушуъни ҳосил қилишга ҳаддан ошиқча ҳаракат қилиш одамни чарчатади. Шунинг учун бунда мўътадил бўлиш лозим. Мўътадилликнинг чегараси шуки, намозда талаффуз қилинаётган сўзлар фақат ёддан ўқиб кетилавермасин. Балки ҳар битта сўзни гўё Қуръонни чала ёд олган қори ўйлаб-ўйлаб ўқигандек ўқиш лозим. Шунда ҳам агар бирор вақт ғафлат бўлиб (хаëл қочиб кетиб) қолса, бўлган ишга изтиробланишни ва келажакда яна хаёлим сочилиб колса нима қиламан, деган фикрни тарк қилиб, ўша заҳотиёқ аввалги ҳолатга қайтиб олинг ва тилингиздан чиқаётган сўзга эътибор қаратишда давом этинг.
Намозда истиғроқ (бутунлай шўнғиб кетиш, хаёлга умуман бошқа нарса келмаслик) кайфияти сизу биздан талаб қилинган эмас. Истиғроқ бошқа нарса, хушуъ бошқа нарса. Одамлар истиғроқни (ғарқ бўлиб кетишни) хушуъ деб ўйлаганлари боис, биз хушуъ қилишни эплай олмас эканмиз, дея ноумид бўлмоқдалар. Натижада ўзлари буюрилган ва эплай оладиган хушуъга ҳам амал қилмаяптилар. Ҳатто ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам намозда истиғроқ ҳолатида бўлмас эдилар. Бунга бир ҳадис гувоҳ.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жамоат намозида бирор боланинг йиғи овози эшитилиб қолса, боланинг йиғисидан онаси паришон бўлмасин, дея намозни қисқа ўқиб берар эдилар. Агар у кишида истиғроқ ҳолати бўлса, боланинг йиғи овозини қандай эшитдилар? Ҳақиқат шуки, истиғрок ғайри ихтиёрий бир ҳолатдир. Ғайри итиëрий (ихтиëрдан ташқари) иш билан инсон тараққий (Худо ҳузурида яқинлик) ҳосил қилмайди. Тараққий одам ўз ихтиёри билан қиладиган ишлар билан ҳосил бўлади. Хушуъ ҳам ихтиёрий бир амалдир ва мана шу биздан талаб қилингандир.
Хулоса шуки, Аллоҳ таоло ҳузурида тараққий фақат бизнинг қўлимиздан келадиган хушуъ билан бўлади.
Истиғроқни эса биз эплай олмаймиз. Демак, биздан талаб қилинган нарса истиғроқ эмас, балки хушуъ экан. Бунинг учун эса намозда айтиладиган нарсаларни хоҳлаб ва ўйлаб айтилса, кифоя.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Аллоҳ паноҳида бўлинг!

Биз сизга батафсил кўрсатма берган ҳолда ва йўл давомида илимли ҲОЖИ боши ҳамроҳлигида энг яхши турларни ташкил қиламиз!

МУРОЖААТ УЧУН
тур операторлар
@asaka_umrah
+998979642001
@toshkent_umrah
+998934156220

Каналга уланиш
t.me/umrah_travel_uzb