Get Mystery Box with random crypto!

#Тафаккур Хар куни ер: 'Эй Аллоҳ!, Одам болалари сени ризқин | UMRAH TRAVEL UZB🕋

#Тафаккур

Хар куни ер: "Эй Аллоҳ!, Одам болалари сени ризқингни еб, сенга шукр қилмаяптилар, уларни менга қўйиб бер!, уларни ютуб юборай!", дейди.
Денгиз хам: "Эй Аллоҳ!, Одам болалари сени ризқингни еб, сенга шукр қилмаяптилар, уларни менга қўйиб бер!, уларни чўктириб юборай!", дейди.
Тоғлар хам: "Эй Аллоҳ!, Одам болалари сени ризқингни еб, сенга шукр қилмаяптилар, уларни менга қўйиб бер!, уларга қопқоқ бўлиб ёпиб қўяй!", дейди.
Осмон хам: "Эй Аллоҳ!, Одам болалари сени ризқингни еб, сенга шукр қилмаяптилар, уларни менга қўйиб бер!, уларни йўқ қилиш учун тушайин!", дейди.
Шунда Аллоҳ таъало: "Эй махлуқларим!, уларни сизлар яратганмисизлар!", дейди.
Улар: "Эй Роббим!, биз яратган эмасмиз", деб жавоб берадилар.
Шунда Аллоҳ таъало: "Уларни сизлар яратганизда эди, албатта уларга раҳим қилар эдингизлар. Бандаларимни ўзимга қўйиб беринглар!. Улардан қайси бири менга тавба қилса, мен уларни дўсти бўламан. Тавба қилмаса, табиби бўламан. Мен уларга, она боласига раҳим қилганидан хам кўпроқ раҳимлиман. Улардан қайси бири, менга тавба билан келса, уларга узоқдан йўлиқиб: "Тавба қилгучиларга марҳаболар бўлсин", дейман.
Аллоҳ шунчалик раҳмон ва раҳим бўлгандан кейин, уни марҳаматидан умуд узмайлик..


Аллоҳ паноҳида бўлинг!

Биз сизга батафсил кўрсатма берган ҳолда ва йўл давомида илимли ҲОЖИ боши ҳамроҳлигида энг яхши турларни ташкил қиламиз!

МУРОЖААТ УЧУН
тур операторлар
@asaka_umrah
+998979642001
@toshkent_umrah
+998934156220

Каналга уланиш
t.me/umrah_travel_uzb