Get Mystery Box with random crypto!

#нимадир ​​Бир куни ит ўргатувчиларнинг бири ҳайвонот боғига | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#нимадир

​​Бир куни ит ўргатувчиларнинг бири ҳайвонот боғига келиб, маъмуриятга итлар ва гепардлар ўртасида югуриш мусобақаси ўтказиб кўришни таклиф қилди. Боғ раҳбарлари бунга бажонидил рози бўлишди.
Тайинланган куни мусобақа бошланди. Итлар буйруқдан сўнг дарҳол югуришга тушдилар. Гепард эса индамай жойига бориб, ёнбошлаб олди. Ит ўргатувчи гепардга қарайдиган ҳайвонот боғи ходимидан нима гаплигини сўради.
- Ҳеч гап йўқ деди, - ходим мамнун қиёфада. – Ахир бу асл жонивор! У ўзининг куч-қудратини кўрсатиш учун итлар билан мусобақалашишни ўзига эп билмайди...

Интернетдан.

@Ummuzaynabummuijodi