Get Mystery Box with random crypto!

#ислом_тарихи РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЖ М | Ummat.uz

#ислом_тарихи

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЖ МАВСУМЛАРИДА ИШТИРОК ЭТИШЛАРИ

Тоифдан қайтиб келганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини турли қабилаларга очиқ-ойдин таништиришни бошладилар. Бунинг учун энг қулай фурсат ҳаж мавсумлари эди. Ҳажга атроф-теваракдаги қабилалар ҳар йили гуруҳ-гуруҳ бўлиб келишар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам одам кўп тўпланадиган жойларга бориб, уларни Исломга чақирар, Қуръони Каримдан тиловат қилиб берар эдилар. У зот: «Эй Бану фулон! Мен сизларга Аллоҳ юборган расулман. Сизларни Аллоҳга ибодат қилишга, У Зотга бирор нарсани шерик қилмасликка буюришга амр қилинганман. У Зотдан бошқа ибодат қилаётган нарсаларингизни тарк этишга чақираман. У Зотга иймон келтиринг! Мени ўз ҳимоянгизга олинг. Токи У Зот юборган нарсани етказай», дер эдилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъзларини тугатишлари билан Абу Лаҳаб ўрнидан туриб: «Эй Бану фулон! Манави сизларни Лот ва Уззони ҳамда сизларга ошно бўлган жинларни бўйинларингиздан отиб ташлашга даъват қилмоқда. Ўзи келтирган бидъат ва залолатга чақирмоқда. Унга итоат қилманглар. Унга қулоқ османглар», дер эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даъватларини ҳеч ким қабул қилмаса ҳам, ана шундай ҳолда давом эттирар эдилар.

"Ислом тарихи" китобидан

Telegram | YouTube