Get Mystery Box with random crypto!

#оят «Албатта, ана ўша – шайтон ўз дўстларидан қўрқитур. Бас | Ummat.uz

#оят

«Албатта, ана ўша – шайтон ўз дўстларидан қўрқитур. Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар»
(Олим Имрон сураси, 175-оят).

Яъни, «Одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар» деган хабардан қўрқинчга тушсангиз, бу ҳолингиз шайтондандир. У сизларни ўз яқинларидан қўрқитади. Шайтон ўзига эргашганлар сизнинг кўзингизга кучли бўлиб кўринишини истайди. Худди улардан фойда ёки зарар етадигандек, улардан қўрқишингизни хоҳлайди. Агар ҳақиқий мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Улар фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдилар. Мендан қўрқинглар», – дейди Аллоҳ таоло. Чунки ҳақиқий фойда ва зарар етказувчи фақат Ўзидир.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Telegram | YouTube