Get Mystery Box with random crypto!

Бизни болаларимизга ҳозир медиа, ютуб, гугл оналик қиляпти, қи | Ummu Asma sahifasi 📝

Бизни болаларимизга ҳозир медиа, ютуб, гугл оналик қиляпти, қилгандаям жудаям ёмон оналик қиляпти. Катта инсон интернет, ютуб фитнасидан ўзини қутқариши қийин бўлган бир пайтда, ҳали нафсини тарбиялаб олмаган бола қандай ўзини химояласин. Шундоғам мусулмонларга, уларни болаларига турли фитналар қилинаётган бир замондамиз, шунга ҳам қарамай, хаттоки уйимиздан чиқармай, осонгина фарзандимизни шу фитналарга тушишига йўл очиб беряпмиз. Жим ўтирса ва бизга халақит бермаса бўлди, ишимизни қилиб олсак ёки дам олиб олсак бўлди, нима кўрса ҳам фарқи йўқ, бола - ку эртага эсидан чиқаради бизнингча. Биз ўзимиз таъсирли бирор нима кўрсак қанча вақт ўшани таъсирида юрамиз, нимага энди онги ҳамма нарсани ўзига шимдирадиган боламиз бирданига эсидан чиқариши мумкин. СубханАллоҳ ҳар хил гаплар билан ўзимизни алдаймиз. Бола миясини олимлар 0-3 ёшгача бўлган даврда "шимиб олувчи (онг) ақл - идрок" деб аташади. Бу ёшда бола онгсиз равишда ҳамма нарсани ўзига шимиб олади. Биз боламизни онгини керакли ва фойдали маълумотлар билан тўлдириш ўрнига, енгил елпи видеолар, фахшга тўла мультиклар билан тўлдирамиз. Яна таажубланамиз болам қаердан бундай бемаъни қилиқни ўргандикин деб.
Оддий нихолни ҳам дарахт бўлиши учун қанча парваришлаб эътибор бериш керак, нега энди фарзанд масаласига келганда бунчалар лоқайдмиз. Ахир булар бизни омонатларимиз, омонатни риоясини қилишимиз керак.

Ей муслима она, огоҳ бўлиш вақти келмадимикин? Қиёмат аломатлари бирма - бир содир бўляпти. Балки кейинги жума қиёмат бўлиши мумкин, балки ундан кейингиси. Бир ўзимизни қўлга олиб, амалларимизни тафтиш қилиш вақти келмадимикин?
Қўлимиздаги ушбу севимли телефонимиз қиёмат куни фойдамизга хужжат бўладими ёки зараримизга? Ўзимиз вақтимизни исроф қилганимиз етмагандек, соф фитратда бўлган фарзандимизни ҳам фитратини бузаётганимиз учун қандай жавоб бера оламиз?

https://t.me/umm_asma_sahifasi