Get Mystery Box with random crypto!

Онажоним…Нахот мени шунчалик яхши кўрсангиз. Хали дунёга келга | ✨KADYRI✨

Онажоним…Нахот мени шунчалик яхши кўрсангиз. Хали дунёга келганим йўқ, аммо мехрингизни масофадан хам хис этаябман. Чунки сиз бедор тунларга қарамасдан, кучли токсикоз бўлса хам, ортиқча анча вазн йиғиб, растяжкаларни тушуриб, мазангиз бўлмаса хам, юришингиз қийинлашиб, белларингиз оғриётган бўлсада…”Мени силаб, болажоним, сени севиб кутаябмиз” деб жилмайиб қўйишда давом этаябсиз. Она, нахот нотаниш инсонга шунчалик мехр оласиз а?! Ахир хали кўришмаган бўлсак… Биласизми, мен хамма аёлларга қойил қолдим. Улар шунақанги кучли эканки, шу оғриқли кунларни бошидан ўтқизсада, яна фарзандли бўлишга шай бўлиб туришадию

- Болам, биласанми нега биз хаммасига кўз юмиб, қалбимиздаги хали нотаниш болакайга мехр берамиз?! Чунки қалбингда яна бир юрак уриши, вужудингда яшаётган кичкинтойни тепишлари, эртага жажжи қўлчалар юзингни силаб “ОНАЖОНИМ МАНИ” дейиши, кўзлари мўлтиллаб турадиган сени давомчинг бу дунёга келиши - аёл учун энг олий бахтдир. Мана нега бу йўл қанчалик машаққатли бўлмасин, арзийди. Болагинам, сен билан биз бир танадамиз. Бир қалбимиз бор. Аммо шунда хам сени шартсиз севаман ва миннатдорман. Оналик унвонини менга ато этаётганинг учун, сани хис қилаётганим учун, отангни бахтли кўз ёшларини кўрганим учун. Хали дунёга келмасдан, бизни шунчалик ўзгартирдингми, аминманки кўришганимизда бунданда юқори бахт чўққиларига чиқамиз. Сен бизни, биз эса сени тарбиялаймиз. Хаётни бошқача хис қилишга ундаймиз. Болажоним, отанга ўхшашингни истайман, фақат 100% эмас илтимос, менга хам ўхшагин. Как-никак 9 ой қалбимда сени олиб юриб, дунёга келтираманку Нима бўлганда хам, соғлом сени қўлимизга олсак бўлди. Бу хозирги кунда бизнинг энг катта ниятимиз.

Сени севувчи ота-онанг

Расмлар учун миннатдорман

@yakubovaphoto