Get Mystery Box with random crypto!

Эр-хотин бир-бирига бериши керак бўлган 15 та савол: 1) Оилам | ✨KADYRI✨

Эр-хотин бир-бирига бериши керак бўлган 15 та савол:

1) Оиламизда энг қадрлайдиган нарса сен (сиз) учун нима?
2) Мендаги энг ёқдадиган хислат?
3) Нимани орзу қиласан(сиз)?
4) Оиламизна нима ўзгартириш киритишни истардинг(из)?
5) Қайси давлатга саёхат қилишни истайсан(сиз)?
6) Турмушимиздаги энг ёрқин воқеа?
7) Мендан хафамисан (сиз)?
8) Нима совға қилишимни истардинг (из)?
9) Сенга (сизга) эътиборим етарлими?
10) Жавобим “ха” бўлса, нима сўраган бўлардинг(из)?
11) Бирга нима қилишимизни жуда истаябсан (сиз)?
12) Қайси рангни яхши кўраман?
13) Энг яхши кўрган таомим қайси?
14) Муносабатимизда сени (сизни) нима қувонтиради?
15) Яқин келажакда нимани амалга оширишни мақсад қилдинг(из)?

Албатта умр йўлдошингиз билан бу сухбатга вақт ажратинг. Ўйлайманки бу анчагина оилаларга керакли хозирги кунда. Телефонда ўтириб, узоқлашиб, сухбатлашмайман қўйганлар хам кам эмас. Шунинг учун сақлаб қўйинг ва бунга вақт ажратинг Фойдали бўлган бўлса, комментда истаган смайлни қолдиринг.