2022-08-31 17:48:01
Хикмат дурдоналари
~ Бир китобдаги " уйқуни қабрга қолдир" деган сўз уйқумни ўғирлаб кетди .
~ Шон шухрат деганда доим кўз олдимга эриб кетадиган қор келади .
~ Уйғонишинг илмга етакламаса хали хам уйқусираяпсан .
~ Бир дона уруғдан боғларни униб чиқиши ,
Қайта тирилишинга ишора беряпти.
~ Шундай сўз айтгилки хам қўрқув хам умид уйғотсин .
~ Ўлим ақлли инсонлар учун дунёда шодлик қолдирмади.
~ Хеч ким хотимаси қандай бўлишини билмайди шундай экан мақтанишни сиротдан ўтган вақтинга қолдир .
~ Энг сўнги русумдаги телефонларни ипидан игнасигача ўрганиб олдигу аммо бир умр тажвидни ўрганолмадик.
~ -Нажот нимада ?
- Аллохнинг рахматидан сўнг дуодек нажот ипини тополмайсан .
~ Жаннат ясатиб қўйилган келинчакдир ,
Солих қалб унинг совчиси , Солих амал унинг махри , зикрлар сарполаридир.~
~ Кунларнинг тезлаши , баракотнинг кетиши , зинонинг ошкор бўлиши қиёматнинг белгиларидир .
~ Дунёда Аллохнинг зикридан бошқа лаззат қолмаганга ўхшайди .
~ Вақт тулпори шиддат билан қаерга олиб кетаётганини биласизми ?
Тунлари саждаларни кўпайтиринг.~
~ Чиройли сўзлар унутилади , чиройли қоматлар чирийди , чиройли қасрлар йиқилади , узун орзулар надоматга айланади .
~ Фақирликнинг аламини , бойликнинг лаззатини ўлим кесиб ташлайди .
~ Васиятларнинг энг қисқаси шудир
" Аллохга тақво қилинг " .
~ Дунё ва охират учун фойдаси йўқ сўзларни ташласангиз барча яхши сўзлар қолади .
~ Хаммани рози қилиш имконсиз ишдир .
~ Азон ва такбир орасида дуо ижобат булади ғанимат билинг .
~ Охиратни эслатмаган нарсалар хаммаси алдаяпти
~ Ота онани рози қилиш учун дунёлар шарт эмас мехр ва эътибор бўлса бас .
@Umarulforuq_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
1.5K viewsedited 14:48