Get Mystery Box with random crypto!

Янги давр остонасидамиз Ўзбeкистoн дaвлaт мустaқиллигининг 29 | Narimon Umarov | Наримон Умаров

Янги давр остонасидамиз

Ўзбeкистoн
дaвлaт мустaқиллигининг 29 йиллигигa бaғишлaнгaн байрам пандемия туфайли гарчи ҳар йилгидек, тантаналар, сайллар шаклида ташкил этилмади. Шундай бўлса-да “Кўксарой қароргоҳида”даги тaнтaнaли йиғилишда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг нутқи ҳар бир ватандошимизни қалбига байрам шукуҳи, озодлик қадри, келажакка ишонч руҳиятини тўла сингдира олди. Шахсан ўзимни ҳам кўнглим шукроналик ва қувонч ҳисларига тўлди. Шу кунларга етказганига шукр. Шу кунларни кўрмоқ саодати насиб этганига шукр.

Ҳа, биз янги уйғониш даври остонасидамиз. Бу ишонч бизнинг ҳар биримизга битмас-туганмас қувват, қудрат ва куч беради. Халқ бир ёқадан бош чиқариб, астойдил меҳнат қилади. Бундай халқ эса мўъжизалар яратишга қодир. Ана шундай мўъжиза бугун, бизнинг кўз олдимизда, ҳаммамизнинг иштирокимизда яратилмоқда.

http://adolat.uz/partiya/yangi-davr-ostonasidamiz