Get Mystery Box with random crypto!

Озод, фаол, бирдам халқ – ҳамиша ғолиб Жорий йилда энг улуғ, | Narimon Umarov | Наримон Умаров

Озод, фаол, бирдам халқ – ҳамиша ғолиб

Жорий йилда энг улуғ, энг азиз байрам юртимиз мустақиллигининг 29 йиллик айёмини ҳар йилгидек, байрам томошалари, сайиллар шаклида ўтказа олмаяпмиз. Аммо бу ҳолат байрам шукуҳини, қадрини заррача пасайтира олмайди. Ушбу байрам ҳар бир фуқароимизнинг қалбидан жой олган. Шу боисдан Президентимизнинг ушбу улуғ санани оила даврасида, уйда нишонлаш бўйича таклифини халқимиз тўғри қабул қилди. Зеро коронавирус ҳар биримиз учун энг муҳими ўзимиз ва яқинларимиз соғлиғи эканлигини исботлаб берди. Вазиятни тўғри англаган юртдошларимиз, Наврўз, Рамазон ва Қурбон Ҳайитлари, “Хотира ва қадрлаш куни” каби умумхалқ байрамларини карантин қонун-қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказди. Шунинг учун халқимиз ушбу айёмни ҳам белгиланган тартиб қоидалар асосида ўтказишга ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ.

http://www.adolat.uz/partiya/ozod-faol-birdam-halq-hamisha-golib