Get Mystery Box with random crypto!

Украина-Россия урушининг иккита муҳим қисми бор. Постсовет ҳуд | Ulugʻbek Qori

Украина-Россия урушининг иккита муҳим қисми бор. Постсовет ҳудудидан ташқари бўлган давлатлар, мисол учун, Саудия Арабистони, Араб Амирликлари еки бошқа кўплаб давлатлар, бу урушни “АҚШ-Россия геосиёсий уруши” сифатида қабул қилади. Бундай қарашда, албатта, асос бор.
*
Лекин, постсовет ҳудуди, бу урушга мутлақ бошқача қарайди ва қараши керак. Постсовет ҳудуди учун, бу “Россиянинг империячилик уруши” сифатида қабул қилинади. Мисол учун, қўшни Қозоғистон, бу урушдан сўнг, Россиядан жуда совуди, иккаласи кўп айтишиб қолаяпти. Менимча, ҳали Қозоғистон атрофида РФ томонидан кўп зўриқишлар бўлади.
*
Постсовет ҳудудида Россиядан қўрқиш учун тўлиқ асос шаклланиб бўлди. Бугун Москвадаги сиёсатчилар ва интеллектуаллар эрталабдан-кечгача СССР гимнини айтиб, машқ қилишмоқда... Қизил байроқларни чанг подваллардан олиб, ювиб, дазмоллашмоқда. Лекин, бу қизил байроқларни авваламбор Киев биноларига осишни режа қилишмоқда.
*
Энди, ўзбекистонликларнинг ҳам катта бир қисми, бу урушга ташқи дунё қаби “АҚШ-Россия геосиёсий тирашуви” призмаси орқали қараяпти. Лекин Ўзбекистон, Марказий Осиё бу урушга ўзининг давлат мустақиллиги, ўзининг эрки ва қард-қиммати орқали қараши керак. Бу урушда Украина ютқазса, аниқки, Марказий Осиё ҳам мутлақ ютқазган бўлади.

@KamoliddinRabbimov_rasmiy