Get Mystery Box with random crypto!

​​Европаликларга ақл ва руҳга мувофиқ келувчи соф Ислом таклиф | Ulugʻbek Qori

​​Европаликларга ақл ва руҳга мувофиқ келувчи соф Ислом таклиф қилинса-чи?

Мана шу жойда содир бўлган қизиқ бир воқеа.
Бу зинапоялар саййидимиз Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг қабрлари олдида тугайди. Бу зот Самарқанд фатҳида шаҳид бўлганлар.
Бу шаҳар аҳли орасида шундай бир хурофот бор эмишки, ким зинапоялардан чиқиш ва тушишда уларнинг ададини санаса ва улар тенг чиқса, ҳожати раво бўлар экан.

Ажабланарлиси, кўринишидан мусулмон бўлмаган бир европалик сайёҳ келиб мендан санашни қаердан бошлаш кераклигини сўраяпти. Европаликларнинг моддий маданиятда ғулувлари сабаб хурофотни соддалик билан қабул қилишларига эътибор қилинг!
Агар уларга ақл ва руҳга мувофиқ келувчи соф Ислом таклиф қилинса-чи?!

Др. Абдул Қодир Муҳаммад Ҳусайн
Аҳрор Адҳам таржимаси

@islomuz