Get Mystery Box with random crypto!

​​Охирги хабарлардан тушунишим бўйича Фарғона, Қашқадарё, Хора | Майда гап

​​Охирги хабарлардан тушунишим бўйича Фарғона, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳокимлари ишида қоладиган бўпти.

Яхши
! Қилғиликни қилиб қўйишган, энди ишдан бўшаса буларни чаласини бошқа биров битиришига тўғри келарди. Ажратилган пулларни қаерга гум қилганини фақат ўзлари билишади. Еб кетишмагандур ҳар ҳолда.

Хоҳлагандим! Шунча гапдан кейин 4 та Вазирлар Маҳкамасидан одам келиб, буларни ҳар бирини ўртага олиб теппииииб-тепиб, ҳокимият биносидан ҳайдаворишса роса томошабоп воқеа бўларди-да. Битта узр сўраган видео қўйворардик, олам гулистон!

Кутамиз! Ҳокимлар эрталаб ўрнидан туради ва бўлди хотин, бугундан бошлаб ҳаммаси бошқача бўлади, дейди (орқа фонда илхомлантирувчи ҳинд мусиқаси жаранглайди) ва ишга пиёда югуриб кетади...

31 декабр соат 23:59 да марказдан келган комиссиялар «ха ха хааааа... энди уни ҳолига маймунлар йиғлайдииии», деб Яккабоғ поселкага кириб боришсаааа...

Ҳаммммма тараф обод, фонтанлар отилган, одамлар рақсга тушган, уйларни дарвозаси номерланган, деворлар верблюжий 19-рақамли рангга бўялган, светлар ёнган, газ вообще ҳудда қилиб бўлмайдиган даражада баланд, заправка тўла бензин, одамлар карта, нарда ўйнаган..... хуллас дахшааат.

Шу пайт сариқ нексия миниб ўтаётган отахондан бу қаер, деб сўрашса бу Яккабоғ сити, болам, деб 35 тезлик билан йўлида давом этади. Шу жойида парда тушади.