Get Mystery Box with random crypto!

​​Обод маҳалла.... У кимга керак? Ўша ерда яшаётган аҳолигами | Майда гап

​​Обод маҳалла....

У кимга керак? Ўша ерда яшаётган аҳолигами?

Унда маҳаллани нима қилиб обод қилишни аввал маҳаллий аҳоли билан маслаҳатлашиш керакдур?

Маҳаллани обод қилиш ўзи нима дегани?

Кўчани бир хил рангга бўяб, столбага чироқ қўйишми?

Газ йўқ, ичимлик суви йўқ, куз келиши билан қишки уйқуга кетадиган светни гапирмаса ҳам бўлади...

Қорнинг оч, устинг юпун, совуқда дийдираб турсанг чиройли кўчада яшашдан маъни борми?

Ёки эгнингда печкани ҳиди анқиб турган чопон билан, аравада бидонда рўзғорга ишлатишга сув ташиганда шу кўчалардан юриш мазами?

Чет элда 4 та дарахтни кесиш учун ҳам референдум ўтказилади-ю.
Сиз эса ичида одам бор уйга булдозер ҳайдаяпсиз...

Ўртоқ бузғувчилар! Сизни ёқиб юборишларини оқламайман, лекин мен ўз уйларини бузилишига қаршилик қилаётганлар тарафидаман.

Чунки сиз эртага мени маҳалламни «обод» қилгингиз келиб қолмайди деб ким кафолат беради?!