Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛЛАР ҲУҚУҚЛАРИ: ШОШИЛИНЧ МУАММОГА РАДИКАЛ ЕЧИМЛАР (Тарқатинг | Uch zamon

АЁЛЛАР ҲУҚУҚЛАРИ: ШОШИЛИНЧ МУАММОГА РАДИКАЛ ЕЧИМЛАР
(Тарқатинглар)


Аёллар ҳуқуқлари муаммолари ҳақида кўпчилик, жумладан камина ҳам узоқ йиллардан бери ёзиб келмоқда. Агар ҳар бир жамоат фаоли ёзганда, гапирганда 1, 2, 10,... 1000 кишининг дунёқарашини ривожлантириб, аёллар ҳуқуқларига нисбатан таъсирчанлигини ошира олган бўлса бу ҳам катта ютуқ. Аммо бу тезликда Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари келгуси 100 йилда ҳам ҳал бўлиб улгурмайди. Бундан ташқари, демократия ва эркинликлардан фойдаланиб, инсонларни радикаллаштираётган қатлам аёллар ҳуқуқлари борасида қилинаётган барча ишларни биттама-битта вайрон этиш билан оворалигини ҳисобга олсак муаммонинг қанчалик долзарб ва шошилинч эканлиги аён бўлади.