Get Mystery Box with random crypto!

​​ПАРИЖ 2024! Франция ўз-ўзидан дунёдаги энг кўп сайёҳлар таш | Uch zamon

​​ПАРИЖ 2024!

Франция ўз-ўзидан дунёдаги энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган, Париж эса ўз-ўзидан дунёдаги барча боришни орзу қиладиган шаҳар бўлиб қолмаган.

Бунга французларнинг яратувчанлик, ўзига хослик, инсон даҳоси фантазияларига етарлича эркинлик бера олиши каби фазилатлари сабабчидир.

2024 йилда Париж шаҳри Олимпиада ўйинларини қабул қилади. Ўйинларнинг очилиш маросимининг ўзи катта мусобақа ва давлатлар доим миллиардлар сарфлаб оригинал маросим ташкил қилишга ҳаракат қиладилар. Париж ҳам шундай қилиши, "Stade de France"ни замонавий технологиялар дэфилесига айлантириши мумкин эди. Аммо Париж яна бир бор барчани лол қолдирди. У ўйинларнинг очилиш маросимини Сена дарёси бўйлаб, Эйфель минорасининг олдида ўтказишга қарор қилди.

Бу биринчидан, янги стадионлар қуриб, уни безаб юришдан арзонга тушади. Иккинчидан, Париж шаҳри Сена дарёси ва Эйфель минораси уйғунлигидан фойдаланиш борасида катта тажриба бор. Шахсан ўзим у ерда ташкил қилинган Янги йил, Франция миллий байрами тантаналарида бир неча бор иштирок этганман ва бунинг завқи қандай бўлишини яхши биламан.
Ва ниҳоят, бундай тадбир бир стадионга сиғадигангина тадбир бўлиб қолмасдан бутун Париж шаҳрини тантаналар марказига айлантиради ва шаҳарга катта иқтисодий даромад келтиради.

Париж шаҳри айнан ўз миллий бойликлари, ёдгорликларини яратиш, қадрлаш ва улардан фойдаланишни билганлиги учун ҳам дунёдаги энг кўп орзу қилинадиган шаҳар ҳисобланади.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола https://t.me/uchzamon