Get Mystery Box with random crypto!

ЖУРЪАТ Туғилмоқ, ўлимнинг муқаддимаси, Йиллар олиб кетар умр з | Uchinchi dunyo🥀

ЖУРЪАТ
Туғилмоқ, ўлимнинг муқаддимаси,
Йиллар олиб кетар умр зарини.
Ярмини яшадик, балки, умрнинг
Балки… барини.
Қуруқ савлат билан забт этилмас қир,
Сўнгги бекат армон-суръат бўлмаса.
Синиқ қалам билан ёзилмайсан шеър
Журъат бўлмаса …
Эртанинг умиди тундай қоп-қора,
Лек тўхтатма тунги тилакларингни.
Фақат армон бўлиб қолмасин учун,
Қўшиб қўйгин сўнгги тилакларингни…
Баъзан ваҳималар босар танани,
«Бир жонга бир ўлим» — шунчаки сурат,
Дилга кўчирмоқчун шу калимани
Журъат йўқ, журъат!…
Rashid Xo'jamov

@uch1nch1_dunyo