Get Mystery Box with random crypto!

Одамларга кўп ёрдам берсанг сени мазах қилишга ўтишади(ми?) Б | Ulug‘bek Po‘latov

Одамларга кўп ёрдам берсанг сени мазах қилишга ўтишади(ми?)

Бир нарсага ҳайрон бўламан. Кимгадир яқиндан ёрдам бериб, уни оғирини енгил қиламан десам кўпинча у томондан мазах оҳангидаги муносабатни сезаман.

Индамайман. Чунки бу ўзимнинг ўта сезувчанлигимдан ёки кичик ҳодисаларни ҳам ўта бўрттириб юборишимдан бўлиши мумкин. Фақат ундай муносабатлардан сўнг ўзимга хулоса чиқариб оламан. Энг асосийси ҳам мана шу деб ўйлайман. Қолгани ҳеч нарса эмас.

Шунинг учун кимдир сизга ёрдам қўлини чўзганда уни ҳазил оҳангида бўлсада мазах қилишдан тийилинг. Баъзида бу сизнинг зарарингизга хизмат қилиб қўйиши мумкин.

P.S: Ҳа айтганча, мен шу ердаман. Анчадан буён пост ёзолмаганимга қарамай канални кузатишда давом этаётган 2 минг 235 нафар обуначиларга рахмат. Яхшиям борсизлар.

@u_pulatoff