Get Mystery Box with random crypto!

TOSHKENT VILOYATI KADASTRI

Telegram kanalining logotibi tvkad — TOSHKENT VILOYATI KADASTRI T
Telegram kanalining logotibi tvkad — TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
Kanal manzili: @tvkad
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.30K
Kanalning ta’rifi

Toshkent viloyati yer tuzish, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri sohasidagi yangiliklar haqidagi rasmiy kanal.
kadastr@umail.uz
👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-25 08:42:01
#қонунчиликда_янгилик

Ҳокимликларнинг қурилишга рухсат бериш ваколати бутунлай бекор қилинади

Адлия вазирлигининг «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларнинг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг электрон порталига жойлаштирилган.

Маълум бўлишича, ҳокимликлар томонидан қурилишга рухсат бериш, реконструкция қилиш, вақтинчалик бино-иншоотлар қуришга рухсат бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинаётгани аниқланган. Бундай қарорлар қабул қилишга Шаҳарсозлик кодексининг айрим нормалари асос қилиб олинган.

Лойиҳада маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қурилиш соҳасига оид уларга хос бўлмаган ваколатларини чиқариб ташлаш назарда тутилган.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
753 views05:42
Ochish/sharhlash
2022-08-25 07:44:01 #қонунчиликда_янгилик

Мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи айрим тартиблар, талаб ва чекловлар бекор қилинди

Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб бекор қилинди:

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш соҳасида:

ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган ҳужжатларни, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларини уларнинг ўзи ёки юқори турувчи орган ва мансабдор шахслар томонидан, хусусан прокурор протести асосида бекор қилиш йўли билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тугатиш;

ушбу ҳужжатларни суд томонидан бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш ҳолатлари бундан мустасно;

ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда унга бўлган ҳуқуқнинг бекор қилинишини Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан расмийлаштириш. Бунда, ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади;

юридик шахс тугатилиши муносабати билан унинг ер участкасига (қишлоқ хўжалиги ерларидан ташқари) бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш. Бунда, ушбу ҳуқуқлар юридик шахс муассисларига (иштирокчиларга), агар қонунчиликда, таъсис ҳужжатларида ёки муассислар ўртасидаги келишувга мувофиқ бошқача шартлар назарда тутилмаган бўлса, уларнинг юридик шахсдаги улушига (қўшилган ҳиссасига) мутаносиб равишда ўтказилади;

ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсация сифатида давлат мулкидаги бошқа кўчмас мулк объектини мулк қилиб бериш;

кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой объектлари бундан мустасно.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
689 viewsedited  04:44
Ochish/sharhlash
2022-08-25 07:06:42
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

Ҳоким ва прокурорларнинг ер участкасини тортиб олиш ваколатлари бекор қилинди

Ер бериш ваколатидан айрилган ҳокимларнинг ерни олиб қўйиш ҳуқуқи ҳам чеклаб қўйилмоқда. Эндиликда прокурорлар ҳам мулкий ҳуқуқларни протест орқали ўзлари бекор қилдира олмайди. Бунга фақат судлар ҳақли бўлади.

Президент томонидан «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон имзоланди.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
931 viewsedited  04:06
Ochish/sharhlash
2022-08-24 13:30:00
#савол_жавоб #ҳуқуқ

Савол: - Кимлар ер солиғи тўламайди?

Жавоб:
- Ер солиғидан қуйидаги шахслар озод қилинади:

«Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;
уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
Ёлғиз пенсионерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда бирга яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади;
Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада 16 ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар;
Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар;
Энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
1.1K views10:30
Ochish/sharhlash
2022-08-24 12:16:01
#эълон #сайёр_қабул #Қибрай

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Қибрай тумани фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Қибрай тумани фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 26 август куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

Манзил: Қибрай тумани, Нурафшон МФЙ биноси

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
739 views09:16
Ochish/sharhlash
2022-08-24 09:58:01
#халқ_билан_бирга #мурожаатлар

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбариятининг жисмoний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари графиги

Каналга уланиш:
https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
803 views06:58
Ochish/sharhlash
2022-08-24 08:50:15
#вакансия

БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

Бўстонлиқ туман бўлими
Зангиота туман бўлими
Янгийўл туман бўлими
Чирчиқ шаҳар филиали

Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
6.3K views05:50
Ochish/sharhlash
2022-08-24 07:43:05 #қонунчиликда_янгилик #биласизми

Мол-мулкка тақиқ қўйилганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади

Ҳукумат қарорига мувофиқ,

2022 йил 1 октябрдан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилганлиги, шунингдек тақиқлаб (хатлаб) қўйиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади.

Маълумотларни электрон маълумотлар банкига киритишда:

жисмоний шахснинг шахсига оид ва автомототранспорт воситаларига оид маълумотлар – Ички ишлар вазирлиги;
юридик шахсга оид маълумотлар – Адлия вазирлиги;
кўчмас мулкка оид маълумотлар – Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги;
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига оид маълумотлар – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси;
аттракционлар ва кўтариш иншоотлари (минора кранлари)га оид маълумотлар – Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;
кемаларга оид маълумотлар – Транспорт вазирлиги;
кичик ҳажмли кемаларга оид маълумотлар – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг электрон ахборот тизимлари орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

Электрон маълумотлар банки давлат тилида шакллантирилади ва юритилади.

Нотариус электрон маълумотлар банки орқали мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиши ва тақиқни бекор қилиши мумкин.

Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб ёки хатлаб қўйиш, шунингдек, уни бекор қилишда тўлов ундирилмайди.

Мурожаатга асосан нотариус ва (ёки) нотариал архив мудири томонидан тўғридан-тўғри ёки my.gov.uz орқали ёхуд E-notarius.uz ахборот портали орқали тақдим этилади.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
771 views04:43
Ochish/sharhlash
2022-08-23 12:32:01
#кадастр_хизмати #биласизми

Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўловлар ундирилмайди:

кадастр паспортини расмийлаштирганда;

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;

реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда;

фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
877 views09:32
Ochish/sharhlash
2022-08-23 09:25:21
#ер_назорати #инфографика

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Ер ва кадастр соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилган маъмурий жарималар

Каналга уланиш:
https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
862 viewsedited  06:25
Ochish/sharhlash