Get Mystery Box with random crypto!

TOSHKENT VILOYATI KADASTRI

Telegram kanalining logotibi tvkad — TOSHKENT VILOYATI KADASTRI T
Telegram kanalining logotibi tvkad — TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
Kanal manzili: @tvkad
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.30K
Kanalning ta’rifi

Toshkent viloyati yer tuzish, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri sohasidagi yangiliklar haqidagi rasmiy kanal.
kadastr@umail.uz
👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-29 12:43:45
#коррупцияга_қарши

Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби

Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғоноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир.

Бугун Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс-назорат хизмати томонидан бошқарманинг Кўчмас мулк ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими ходимларига Коррупцияга қарши кураш юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилди.

Йиғилиш давомида ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндашган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суиистеъмол қилмаслиги уқтирилди.


Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
910 views09:43
Ochish/sharhlash
2022-08-26 13:47:00
#савол_жавоб #биласизми #ҳуқуқ #ВМ_71

Савол:
Ерни хусусийлаштириш учун фуқаро томонидан қанча маблағ тўланади?

Жавоб
:
Мулкдорлар, ердан фойдаланувчилар учун хусусийлаштириш тўлови мазкур ер участкаси учун ҳисобланган ер солиғи миқдорининг 20 баробари деб белгиланган.

Масалан: агар фуқаро битта ҳовлига бир йилда 200 минг сўм солиқ тўлайдиган бўлса, (бунда мол-мулк солиғи қўшиб ҳисобланмайди, айнан ер участкасига тўланадиган солиққа нисбатан ҳисобланади), хусусийлаштириш учун 4 млн сўм тўлов амалга оширилади.

Каналга уланиш https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
825 views10:47
Ochish/sharhlash
2022-08-26 12:24:01
#биласизми #ҳабар

Байрам муносабати билан барча ходимлар 4 кун дам олади

Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги фармонига асосан бу йилги Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олиши кутилмоқда:

1 сентябрь - пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);

2 сентябрь - жума (қўшимча ишланмайдиган кун - иш ҳафтаси туридан қатъи назар);

3 сентябрь - шанба (қўшимча ишланмайдиган кун - олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);

4 сентябрь - якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).

Каналга уланиш:
https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
859 views09:24
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:48:00
#вакансия

БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

Бўстонлиқ туман бўлими
Зангиота туман бўлими
Тошкент туман бўлими
Юқори Чирчиқ туман бўлими
Янгийўл туман бўлими
Чирчиқ шаҳар филиали

Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
725 views06:48
Ochish/sharhlash
2022-08-26 07:02:20 #диққат

Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланди

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола

орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
779 views04:02
Ochish/sharhlash
2022-08-25 14:10:17
#эълон #сайёр_қабул #Қибрай

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Қибрай тумани фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Қибрай тумани фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 26 август куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

Манзил: Қибрай тумани, Нурафшон МФЙ биноси

Каналга уланиш: https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
805 views11:10
Ochish/sharhlash
2022-08-25 13:12:01
#кадастр_хизмати #биласизми

Кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари

Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино-иншоотларга оид қисми бўйича

Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 1 баравари (300 000 сўм)

Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк объектнинг 1 квадрат метр майдони учун - БҲМнинг 1,15 фоизи (3 450 сўм)

Умумий майдони 1000 квадрат метрдан 5000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 17,25 баравари (5 175 000 сўм)

Каналга уланиш:
https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
1.1K views10:12
Ochish/sharhlash
2022-08-25 12:08:01
#вакансия

БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

Бўстонлиқ туман бўлими
Зангиота туман бўлими
Янгийўл туман бўлими
Чирчиқ шаҳар филиали

Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.me/tvkad

Facebook Instagram
705 views09:08
Ochish/sharhlash
2022-08-25 10:31:09 #қонунчиликда_янгилик Мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи айрим тартиблар, талаб ва чекловлар бекор қилинди Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб бекор қилинди: Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш соҳасида:…
712 views07:31
Ochish/sharhlash
2022-08-25 09:40:14 #қонунчиликда_янгилик Мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи айрим тартиблар, талаб ва чекловлар бекор қилинди Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб бекор қилинди: Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш соҳасида:…
744 views06:40
Ochish/sharhlash