Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 30 августда жисмоний ҳолатингиз, ас | 🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

30 августда жисмоний ҳолатингиз, асаб тизимингизни мустаҳкамловчи куч ва имкониятлардан юз бурманг. Фақат иш билан яшасангиз хато қиласиз. Бажараётган ишингиздан ҳам кўнгил ёзувчи жиҳатлар топишга ҳаракат қилинг. Янги танишувларни амалга оширинг. Ҳаётга оптимист назари билан боқинг. Кечқурун молиявий муаммолар бартараф этилади. Бироқ харидлар масаласини ортга сура туринг. Кечқурун айримлар олисда яшовчи қадрдонлар ҳақида ёқимли хабар эшитиши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун ҳамма ишларингиз тобида бўлиши мумкин. Аммо муҳаббатда муаммолар юзага келиши кутилмоқда. Сизнинг айбингиз билан жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз қаттиқ ранжиган чиқади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишга янгилик киритишга уринманг. Умуман, танаффуслардан бугунча юз буриб туришингизга тўғри келади. Улар ҳам ишингиз, ҳам саломатлигингизга путур етказиши эҳтимолдан холи эмас. Асабларни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

30 август куни ишингизга жиддий ёндашинг. Бўшашишга умуман ўрин берманг. Оилангизда вазиятлар чалкашиб кетиши оқибатида айрим қондошлар билан муносабатларга қора парда тортилиши мумкин. Оилалилар жуфти билан муносабатларга ҳам ойдинлик киритиб олишлари зарур. Кўча овқатини ейишдан тийилинг. Кекса ва ўсал ётган қариндошлар ҳолидан хабар олинг. Савобга эгалик қилинг. Бугун спорт билан боғлиқ ҳар қандай тадбир муваффақиятли ўтади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун куннинг биринчи ярмида иш жойингиздаги ҳамкасблардан кимдир сизни танқид остига олиб, ишингиздан камчилик топа бошлаши мумкин. Асабийлашиш тугул, энсангизни ҳам қотирманг. Шунда ғалаба сиз томонда бўлади. Бугун пиёда сайр қилиш, спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш, сув ҳавзаларида чўмилиш хайрли ўтади. Кун давомида оғир нарса кўтара кўрманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

30 августда яқин қариндошларингиз кайфиятингизни бир пул қилиши эҳтимолга яқин. Улар росманасига сизга ташланиб қолишади. Сизни айбсиз айбдорга айлантиришади. Сиз бу гал тек турмаслигингиз керак. Ҳақлигингизни исботланг. Оила қурмаганлардан кимдир яқинда бўлғуси жуфти билан танишган бўлса, бугун кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиради. Йигит бўлсангиз, учрашувга чиройли гулдаста олиб боришни унутманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун спортнинг экстремал турларидан нари бўлишингиз тавсия қилинади. Шу билан бирга алданишдан, пул билан боғлиқ фириблардан сақланинг. Атрофдагилар қаршисида ҳурматингиз тушиб кетишини истамасангиз, ўзингизни маданиятлиларча тутинг. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бири кўнглингизга озор етказадиган гап айтиши мумкин Бу гап келгуси муносабатларга нуқта қўйиши тайин. Кечқурун сафарга чиқсангиз, билингки, сафарингиз фойдали кечади.


@tushlar_tabiri