Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 30 август куни муаммолар тўғрисида жидд | 🌜🌜 Tushlar Ta'biri 🌛🌛

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

30 август куни муаммолар тўғрисида жиддий ўйлаб кўришингиз талаб этилади. Агар йўл-йўлакай ўз-ўзидан муаммо ҳал бўлиб кетаверади деб ўйласангиз, хато қиласиз. Айниқса, мартабангиз ошиши ва молиявий масаладаги муаммолар осонликча сизга ён бермоқчи эмас. Тадбиркорлар бугун ҳамкорлар билан музокаралар давомида росмана асабийлашишлари кутилади. Бардошли бўлинг ва ниятга албатта етасиз. Шу баҳонада принсипларингизни таҳлилдан ўтказиб оласиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун хайрия тадбирларида иштирок этишингиз кутилади. Ҳар бир вазиятга реал кўз билан боқинг. Токи қалбингиздаги шубҳа булутлари тарқаб кецин. Бел қисмингизда муаммо бўлса, жисмоний меҳнат қилманг. Катта пул ортидан қувиб ҳам ўзингизни қийнаманг. Ундан кўра қўшимча даромад келтирадиган иш топинг. Кечқурун вақтингизни касбингиз билан боғлиқ янги билимлар олиш, ижод ва севимли хоббингизга бағишланг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

30 августда қўл қовуштирганча қолиб кетмасангиз, ҳар қандай оғир вазиятдан чиқа олишингизга имкон топилади. Ҳатто, муҳаббатда ҳам исталган мақсадга етасиз. Бугун моддий аҳволингиз аъло даражада кечади. Лекин улгуржи харидлар қилишга шошилманг. Пулларнинг бир қисмини яхши кунлар учун асраб қўйинг. Саломатликка жиддий эътибор қаратинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажалар муддатини ўтказиб юбормаслигингиз тавсия этилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун олқишлар эшитиш, мукофот олиш учун ўтган кунлардагидан қолиб кетган ишларни охирига етказишингиз лозим. Янги ишга қўл уришдан тийила туринг. Бунинг учун малака оширишингиз, тажрибали ҳамкасбларнинг маслаҳатларини олишингиз керак бўлади. Жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши кутилмоқда. Бу муаммони тинчлик йўли билан бартараф этишингиз сўралади. Асабни асранг. Қийналганларга кўмак беринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

30 август куни асабларингизга қулф уриб туришингиз тавсия этилади. Акс ҳолда яқинларингизнинг кўнглини оғритиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Ишхонада ҳам асабийлик сизнинг зиёнингизга ишлаши мумкин. Муҳаббатда оила қурмаганлар учун бўлғуси жуфтининг розилигини олишга бир қадамгина қолади. Бу қадамни ўйламасдан, фикрламасдан ташлай олмайсиз. Шу бир қадам уй-жой сотиб олиш билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Паризод буржи остида таваллуд топганлар бу дунёда ҳамма нарса учун пул тўланиши лозимлигини яна бир бор идрок этишлари керак. Ўзингизни тутишингиз кўпчиликка ёқиб тушмаётган кўринади. Тактикани ўзгартирмасангиз бўлмайди. Саломатлигингизга ниҳоятда эътиборли бўлинг. Керак бўлса, парҳез тутинг. Бел қисмида муаммо борлар махсус машқларни бажариб боришлари керак. Дори сотиб олишни камайтиринг. Кечқурун пластик карточкангизга пул келиб тушиши кутилади иншооллоҳ.


@tushlar_tabiri