Get Mystery Box with random crypto!

Хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш мақсадида.... Оқбошлилик фуқа | 🌐 TO`RTKO`L_PRESS🇺🇿 (Rasmiy kanal)

Хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш мақсадида....
Оқбошлилик фуқароларни бир муаммо анчадан буён қийнаб келарди. Ҳудудда жойлашган туман халқ таълими бўлимига қарашли 59 - сонли мактаб ёнидан ўтган асвальт йўлдан ўтишда ушбу мактабга қатнавчи ўқувчи - ёшлар, ота-оналар – аҳоли учун қийинчиликлар туғдирарди.
Бугун ушбу ҳудуд аҳолисининг, қолаверса ўқувчиларнинг бу муаммоларига барҳам берилди. Ёшларнинг асфальт йўлдан хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида Жўқорғи Кенгес депутати З.Абдуллаеванинг ташаббуси ва Тўрткўл ТЙФУК бўлими бошлиғи М. Абулниязовнинг саъи- ҳаракатлари билан автомашиналар қатнови кўп бўлган ушбу катта йўлга пиёдалар ўтиш йўлакчаси ва йўл белгиси ўрнатилди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш
http://turtkulhokim.uz
anba: http://t.me/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi