Get Mystery Box with random crypto!

Бугун халқ ишончини оқлаш, мавжуд муаммоларга ижобий барҳам бе | 🌐 TO`RTKO`L_PRESS🇺🇿 (Rasmiy kanal)

Бугун халқ ишончини оқлаш, мавжуд муаммоларга ижобий барҳам бериш мақсадида Тўрткўл туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Р. Мамутов туман ҳокими Р.Шамуратов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тўрткўл туманидаги халқ қабулхонаси мудири А.Оразбаев, секторлар ва тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда "Кўкча" ва “Уллубоғ” овул фуқаролар йиғинларида халқ билан сайёр қабулларни ўтказдилар.
Ушбу қабуллар жараёнида фуқаролардан тушган мурожаатлар жойида ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли соҳа раҳбарларига топширилди. Зеро, ҳар бир мурожаатнинг ортида бир инсон тақдири турибди.Шу боис соҳа вакиллари ўзларига юклатилган масъулиятни ҳис қилган ҳолда мавжуд мууаммоларни қонун доирасида ечиш мажбуриятини олдилар.
Хусусан, кўкчалик ишсиз фуқарони пахта кластерига ишга жойлаш таклиф қилинган бўлса, вақтинчалик рўйхатда турган Тожикистонлик келинчакни доимий рўйхатга ўтиши бўйича ички ишлар бўлими қонуний ҳаракат қилиши белгилаб олинди. Ўз касб ва соҳалари бўйича иш топаолмаётган ишсиз ёшлар касбга қайта ўқитиш мақсадида рўйхатга олинди. Шунингдек, ерни экиб, ундан меҳнати орқали даромад олиш истагидаги ёшларга фермер хўжаликларидан ёшлар учун ер ажратиш режалаштирилди.
Кредит олиш бўйича мурожаат қилган фуқарога қонуний тушунтиришлар берилиши ва зарур йўл-йўриқлар кўрсатилиши учун тижорат банкига йўналтирилди.
Муаммо сифатида кўтарилган мактабгача таълим ташкилоти «Кўкча» овулида обод қишлоқ дастурига киритилган бўлиб, мавжуд эски бинони реконструкция қилиш орқали 140 ўринли мактабгача таълим ташкилотига 100 фоиз болалар қамраб олиш режалаштириб олинди.
Шунингдек, ичимлик суви, газ ва электр энергияси соҳаларида муаммо сабаблари, таклифлар ва ечими ҳам соҳа раҳбарларининг олиб борилаётган ишлари кўриладиган чоралар сабаб ижобий ҳал этилиши белгиланди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш
http://turtkulhokim.uz
anba: http://t.me/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi