Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан мазали 'Чак-ча | Turkona_Cooking❤️

Ассалому алайкум, яқинларим. Бугун сизлар билан мазали "Чак-чак" тайёрлаймиз

Керакли масалиқлар:
Оқ хамир учун:

Сариёғ – 150гр
Дрожж – 1 чой қошиқ
Таъбга кўра туз
Сув – етарлича
Ун – 250-300 гр


Қора хамир учун:
Сариёғ – 100гр
Сув – етарлича
Какао – 2 ош қошиқ
Ун – 200-250гр
Шакар – таъбга кўра


Қайласи учун:
Асал ва шакар – таъбга кўра

Тайёрланиши:
Дастлаб сариёғни эритиб, идишга қуямиз ва унга 1 чой қошиқ дрожж, 1 чимдим туз, 1 стакан сув ва ун солиб, юмшоққина хамир қорамиз. Хамиримизни 6 бўлакка бўлиб, музлатгичга олиб қўямиз.

— Иккинчи хамир учун ҳам идишга эритилган сариёғ, сув, шакар ва 2 ош қошиқ какао соламиз. Ун қўшиб юмшоққина хамир қорамиз. Хамиримизни 3 бўлакка бўламиз. Энди дастлаб оқ хамирни ёямиз, устидан ёйилган қора хамир қўйиб, устидан яна оқ хамир ёйиб, кичикроқ тўртбурчак шаклларда кесиб оламиз.

— Ушбу тўртбурчакларни видеодагидак қилиб тугамиз. Қизиган ёғда орқа-олди қизартириб пишириб оламиз. Қайласи учун асал ва шакарни аралаштириб, ёғда пишиб чиққан чак-чаклар устидан қуйиб юборамиз. Чак-чакларимиз тайёр.


@turkona_cooking