Get Mystery Box with random crypto!

Ривоят қилинишича, жаннат тўрт кишига муштоқ: 1) Қуръон тилова | Turkona_Cooking❤️

Ривоят қилинишича, жаннат тўрт кишига муштоқ: 1) Қуръон тиловат қилувчига, хусусан, мана шу ойда; 2) очларга таом улашувчига, хусусан, шу ойда; 3) тилини тиювчига; 4) Рамазон рўзасини тутувчига.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
يا معاذ إن أردت عيش السعداء وميتة الشهداء والنجاة يوم المحشر والأمن يوم الخوف والنور يوم الظلمات والظل يوم الحرور والرى يوم العطش والوزن يوم الخفة والهدى يوم الضلالة فادرس القرآن فإنه ذكر الرحمن وحرز من الشيطان ورجحان فى الميزان
яъни: “Эй Муоз, агар бахтли яшамоқчи бўлсанг, шаҳидликни хоҳласанг, маҳшар куни нажот топмоқни, хавф куни омонда бўлишни, зулмат кунларда нурни, иссиқ кунларда сояни, чанқоқли кунларда серобликни, енгил кунда тарозинг оғир келишини, залолат кунлари ҳидоятни истасанг, Қуръонни ўрган. Чунки у Раҳмонни зикр қилдиради, шайтондан асрайди, тарозида оғир келади”

Имом Дайламий ривояти