Get Mystery Box with random crypto!

ТАВҲИДНИНГ АМАЛИ - ИЖТИМОИЙ ҲАЁТДИР Ширк ва тавҳид деганда, ҳ | Tunchiroq

ТАВҲИДНИНГ АМАЛИ - ИЖТИМОИЙ ҲАЁТДИР

Ширк ва тавҳид деганда, ҳаёлимизга доим Маккадаги мушриклар келади. Улар Аллоҳга ишонмайди деб ўйламанг, балки улар ҳам Аллоҳга ишонган. Ботил бўлса ҳам ҳар хил ибодатлари бўлган. Ботил бўлса ҳам ҳаж қилишган, ботил бўлса ҳам рўза тутишган, ботил бўлса ҳам намоз ўқишган, ҳатто ҳожиларга икромлар қилишган, сахий инсонлар бўлишган. Аммо Аллоҳ азза важалла нима дейди уларга биласизми, мушрик дейди мушрик.
Нега?
Чунки Аллоҳ каби бошқа нарсаларга ҳам ишонганлари учун! Аллоҳ билан бўлган алоқалари ўртасига, бошқа нарсалар ҳам кирганлигидан, қалблари бошқа нарсалар учун ҳам титраганидан, Аллоҳ уларга мушрик деяпти.

Ана энди бизни кутиб турган хавф айнан шу жойида. Улар тилда Аллоҳ бор дейишади зотан, аммо кабада бизнинг 360 та бутимиз бор дейишади. Ризқ керак бўлса унисини, соғлиқ керак бўлса бунисини эшигини чаламиз дейишади.
Биз ҳам айни шу ҳолатдамиз. Қалбимизни титратган нарса Аллоҳнинг муҳаббати ва қўрқуви эмас, атрофимиздагилар бўлса, тавҳидимиз муаммо остида деганидир.

Меҳмет Йилдиз