Get Mystery Box with random crypto!

Ҳамма доим ўзи севган нарсаларини абадий бўлишини хоҳлайди. Ма | Tunchiroq

Ҳамма доим ўзи севган нарсаларини абадий бўлишини хоҳлайди. Масалан жуфти билан ўртасидаги муҳаббат абадий бўлишини, соғлиғи абадий бўлишини, ота-онаси абадий яшашини, абадий, абадий, абадий. Ҳуллас нимаики хоҳиши бўлса абадий бўлишини хоҳлайди. Нега биласизми, чунки биз бу дунёга оид эмасмиз, оид бўлган еримиз эса абадийдир. Шунинг учун инсон фитратан абадийни хоҳлайди.

Меҳмонга борсак, уйига яхшилаб жойлашиб оламаганимиздек, бу дунёга ҳам яхшилаб жойлашиб олмаслигимиз зарур. Акс ҳолда ўз уйимизга қайтгимиз келмай қолади. Уйимиз эса гўёки азоб еридек.

Энди эса тескариси, меҳмонга бориб, ўз уйимизга тезроқ қайтгимиз келса, албатта жойлашиб олмай, у ердаги ишимиз битгунигача ўтириб турамиз. Уйимиз томон шошамиз. Гўёки роҳат, ҳузур, ҳаловат еридек...

Тунчироқ