Get Mystery Box with random crypto!

Инсон дарахтга ўхшайди. Аввал кичкинагина шохча бўлади, секин- | Tunchiroq

Инсон дарахтга ўхшайди.
Аввал кичкинагина шохча бўлади, секин-секин ўсиб,семира бошлайди, шохлари ўсиб чиқади, кейин гуллайди. Энг гўзал ҳоли баҳорда бўлади, энг навқирон ёшига етади, аста-секин қарилик томон йўл олади, барг солади, болалари (мева) туғилади.

Бор будини болаларига берадида, ўзи кейинги ҳаёт учун тайёрлана бошлайди, болалари ўз жойини топиб тушади, ва у ёлгиз қолади, охирги барглари тўкилгач ҳаётига вақтинчалик ниҳоя ясайди.

Баҳорда қайтадан тирилади, ҳудди биз ўлимдан сўнг тирилганимиз каби.

Субҳаналлоҳ!
Роббим кўз ўнгимизга қанчадан-қанча оятлар суниб қўйган. Биз ғофиллар эса ғафлатдамиз...

Тунчироқ