Get Mystery Box with random crypto!

Бир ўқувчининг билимини, тиришқоқ ва муваффақиятли ўқувчи экан | Tunchiroq

Бир ўқувчининг билимини, тиришқоқ ва муваффақиятли ўқувчи эканини қачон биламиз, албатта имтиҳон пайтида биламиз. Имтиҳон пайти ҳеч қаерга қарамай, вароғига барча билганларини ўзига ишонч билан ёзади.

Бир банданинг илмини, Аллоҳ йўлида тиришаётганини қаердан билинади, албатта имтиҳон онида! Мустаҳкам иймони ила, барча синову қийинчликлар қаршисида ўзини йўқотмай Роббига юзланишдан билинади.

Биз бу ўрганаётганларимиз, ўқиётганларимиз назарийдир. Энг муҳими амалийда йиқилмаслик. Биз фақат назарийни билганимизда ўзимизни Аллоҳнинг энг севган қули, Унга энг яқин қул ваҳоказодек ҳис қиламиз. Ваҳолангки Ҳабибуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қанча кўп синовлар билан синалганлар, Унга энг яқини ва Унинг энг севган қули бўлатуриб.

Имтиҳон деганда албатта кимнидир йўқотиш, кимдир биландир синалишни тушунмаслигимиз лозим. Аллоҳ бизга бир нарса бердими, у ҳам имтиҳон. Тинчликда, соғликда яшаяпмизми, бу ҳам имтиҳон, истидрож. Биз фақат тушкунликка тушган пайтимиз Аллоҳни эслаётган бўлсак, бу ерда бир муаммо бор эканини бир идрок қилмоғимиз даркор.

Тунчироқ