Get Mystery Box with random crypto!

ДЎЗАҲ ОРҚАСИДАН ҚУВСА ҲАМ ЕТА ОЛМАЙДИГАН ОДАМ Пайғамбаримиз | Tunchiroq

ДЎЗАҲ ОРҚАСИДАН ҚУВСА ҲАМ ЕТА ОЛМАЙДИГАН ОДАМ

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайхи васаллам душанба ва пайшанба кунлари давомли равишда нафл рўзаси тутар эдилар. Бу ҳақда саҳобалар сўраганларида Сарвари коинот бандаларнинг амаллари шу икки кунда Яратганинг ҳузурига кўтарилишини, амаллар рўзадор холида кўтарилса янаям нур устига нур бўлишини айтадилар. Бунга қўшимча қилиб, бир кун нафл рўзаси тутган одам дўзаҳдан 70 йилга узоқлашишини ҳам баён қиладилар.
Бир дўстим Пайғамбаримиз суннатларига амал қилиб, душанба ва пайшанба кунлари нафл рўзаси тутарди. Ундан нафл рўзасини қачондан бери тутасиз деб сўрадим. У бироз ўйга толди-да ичида хисоблаб чиқди шеклли 20 йил бўпти деди. Йигирма йила-а... ўҳ-ў... Ўзимча дарровда ҳисоб-китоб қила бошладим. Бир ойда тўрт хафта бор. Ҳафтасига икки кундан нафл рўзаси тутилса саккиз кун бўлади. Саккиз кунни етмиш йилга кўпайтирдим. Беш юз олтмиш йил чиқди. Вох, биродарим бир ойда дўзоҳдан 560 йил узоқлашар экан! Қойил! Ана энди 560ни бир йил – яъний ўн икки ойга кўпайтирдим. 662О йил чиқди. Ана бўлмаса! 6620ни йигирма йилга кўпайтирган эдим... э-ҳа... 132400 йил чиқди. Ана сизга натижа... бир эмас минг бор тассанно! Дўстим суннат амалига роя қилиб, шунча йил дўзаҳдан узоқлашиб кетибди-я! Мен унга ҳисоблаб чиқарган рақамимни айтиб, дўзах сизни орқангиздан қувласа ҳам ета олмайдиган даражага бориб қолибсиз, дедим. У кулиб, секингина инша Аллоҳ, деб қўйди.