Get Mystery Box with random crypto!

#исломий_хулқлар ИСЛОМДА АХЛОҚНИНГ АҲАМИЯТИ Ахлоқ илми - илм | Tunchiroq

#исломий_хулқлар

ИСЛОМДА АХЛОҚНИНГ АҲАМИЯТИ

Ахлоқ илми - илмларнинг энг шарафлисидир. Чунки кишининг қиймати ҳақиқатда амаллари ва қалбидан оқиб чиқувчи хулқлари билан ўлчанади, жисми, кўриниши билан эмас.

Ҳадис-и шарифда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ворид бўлганидек: Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло сизларни жисмларингиз ва суратларингизга қарамайди, лекин қалбларингизга қарайди» дедилар, деди.
(Муслим ривояти)

Хулқ нима?

Хулқ луғатда: табиат ва ҳарактер деганидир.
Имом Ғаззолий айтадиларки: "Хулқ - фикр ва мулоҳазага эҳтиёж сезмасдан, ҳаракатлар ундан осонлик ва енгиллик билан содир бўладиган, барқарор нафсдаги кўринишдан иборатдир. Агар бу кўриниш ҳаракатлар юзага чиқиши жиҳатидан ақлан ва шаръан мақтовга лойиқ ,гўзал бўлса уни гўзал хулқ деб аталади.
Агар ундан ёмон ҳаракатлар содир бўлса, уни ёмон хулқ деб аталади.

Хулқ ва хулқланиш ўртасида фарқ бор:
Хулқ - табиат ва ҳарактерлардир. Лекин хулқланиш - инсон томонидан ясамадир. Инсон мана шу хулқ билан хулқланишликка ҳаракат қилади. Агар бу инсон хулқланишида ростгўй бўлса, ундаги хулқ ҳарактер ва табиатга айланади.

Тунчироқ таржимаси